2023 йилги давлат дастурига кўра, 1 апрелдан Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоят ва туманлар марказларида автомобиллар ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги 70 км/соатдан 60 км/соатга туширилади. Аввалроқ лойиҳада чекловни барча аҳоли пунктларида қўллаш таклиф қилинганди.
2023 йилги давлат дастурига кўра, янги давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида ёки якка тартибда қурилган уй-жойларни сотиб олиш ва кейинчалик уларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш орқали ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
2023 йилги давлат дастурига кўра, жами 13 057 сув хўжалиги объектларида рақамли технологиялар жорий этилиб, «Ақлли сув» қурилмалари ўрнатилади. Сувнинг ҳисоби онлайн режимда мониторинг қилиниб, республика бўйлаб сувнинг аниқ ҳисобини юритиш, фойдаланиш ва оператив бошқариш имконияти оширилади.
Давлат дастури лойиҳасида коллеж ва техникумларга ўқувчиларни қабул қилишни бир йилда икки марта ташкил этиш кўзда тутилган. Шунингдек, техникумларда мутахассислик йўналишидан келиб чиқиб давлат гранти ажратишни жорий этиш орқали умумий давлат гранти улушни 50 фоизга етказилиши белгиланган.
2023 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, 2024 йил 1 январдан тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш тақиқланади. Бу амалиёт Навоий, Сирдарё, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида 2023 йилдан бошланади.
«Юксалиш» умуммилий ҳаракати 2022 йилги давлат дастуридаги 7 та банд бўйича вазифалар ўз вақтида бажарилмаганини маълум қилди. Ҳудудий дастурлар бўйича энг кўп Жиззах ва Қашқадарёда вазифалар белгиланган муддатда амалга оширилмагани аниқланди.
Президент Давлат дастури бўйича йиғилишда яна мажлисбозлик масаласига тўхталиб, ҳокимлар мажлис ўтказиш учун бош вазирдан рухсат сўраши кераклигини қайд этди. Давлат раҳбари мажлисларга профилактика инспекторлари ва маҳалла раисларини чақирмасликни таъкидлади.
Ҳукуматнинг Қонунчилик палатасига тақдим этган ҳисоботига кўра, 2020 йилги Давлат дастурининг 284 та бандидан 206 таси тўлиқ бажарилган. 20 тасининг муддати узайтирилган ва 58 та банднинг ижроси ҳануз давом этмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг